Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейида анъанавий ички тест синовларининг апрел ойи натижалари сарҳисоб қилинди. Натижаларга кўра энг юқори балларни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига академик лицей раҳбариятининг ташаккурномалари топширилиб, пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. Шунингдек, ўқувчилар орасидан яна 8 нафарига хорижий тиллардан тил билиш даражаси бўйича CEFR B2 ҳамда IELTS 5.5-6.5 балларни қўлга киритганлигини тасдиқловчи сертификатлар тантанали топширилди. Бундан ташқари апрел ойи давомида турли тадбирларда, илмий-бадиий кечаларда, кўрик-танловларда ва спорт мусобақаларида фаол иштирок этган ўқувчилар ва ўқитувчилар эътироф этилди.