Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30-йиллиги хамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Армия – менинг фахрим” , “Мен ҳам ҳарбий бўламан” мавзуларида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Қашқадарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ф.Ҳусенов, Қашқадарё вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси “Фахрийлар Кенгаши” раиси ўринбосари Қ.Ҳасанов, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Қашқадарё вилояти Жамоатчилик кенгаши аъзоси Ў.Шаймардоновлар иштирок этди. Соҳа вакиллари томонидан республикамизда ҳарбий-мудофаа соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, истиқбол режалар, ёшларга эътибор шунингдек, ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот бердилар. Давра суҳбати қизғин, савол-жавобларга бой ўтди. Тадбирдан ўқувчи ёшлар ўзларига зарур ҳуқуқий-ҳарбий билим ва кўникмалар ҳосил қилдилар.