Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейида 1-босқич ўқувчиларидан ташкил топган “Ал Хоразмий” ҳамда “Инфинити” жамоалари ўртасида “Билимдонлар баҳси” мавзусида математика фанидан беллашув ташкил қилинди. Ўқувчилар қуйидаги шартлар: гуруҳлар таништируви, савол-жавоблар, бир теорема исботи, уйга вазифа (видеоролик намойиши), сардорлар беллашуви ҳамда эркин мавзу шартлари бўйича беллашдилар. Беллашув Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти профессор-ўқитувчилари томонидан баҳолаб борилди. Якуний натижаларга кўра “Ал Хоразмий” жамоаси ғолиб деб топилди. Тадбирда фаол иштирок этган жамоалар академик лицей раҳбарияти томонидан рағбатлантирилди.