Бугун Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейида Жонажон Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда 2022-2023 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан “Билимлар куни” тантанали тадбири бўлиб ўтди. Тадбир давомида академик лицейда самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётган устоз-мураббийлар, аълочи-жамоатчи ўқувчи ёшлар академик лицей раҳбарияти томонидан ташаккурнома ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар. Фахрий устозлар ва ота-оналар янги ўқув йилида ўқувчиларга омад ва зафарлар тилади. Билимдон ўқувчилар томонидан ижро этилган шеърлар барчага катта таасурот қолдирди. Тадбирдан сўнг барча ўқитувчилар ва ўқувчилар “Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Мустақиллик дарсларига” жалб қилиндилар.
“Билимлар куни” тантанали тадбири бўлиб ўтди.
