Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4910-сонли Қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2022-2023 ўқув йили учун академик лицейда ўқиш истагини билдирган умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларидан биринчи босқич имтихони – ёзма иш (баён) олиш жараёнлари ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамроҳлигида кўтаринки руҳда бошланди.