Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейида 2020-2021 ўқув йили битирувчиларининг “Йўлингиз оқ ва иқболингиз порлоқ бўлсин, азиз битирувчилар” деб номланган тантанали диплом топшириш тадбири ўтказилди. Тадбирда Қарши мухандислик-иқтисодиёт институти ректори О.Ш. Базаров ҳамда институт касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф.Тиловатовлар иштирок этди. Институт ректори сўзга чиқиб, академик лицей битирувчиларини кейинги фаолиятларига омад тилаб, академик лицейни аъло баҳолар билан тугатган бир гуруҳ битирувчиларига “Имтиёзли диплом”ларни тантанали топширди. Тадбир давомида академик лицейнинг муддатидан олдин олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган 6 нафар битирувчилари ва уларнинг ота-оналарини муборакбод этиб, уларни ректор ташаккурномаси билан тақдирланди ва ҳар бирини 200 минг сўмдан пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. Шунингдек, 2020-2021 ўқув йили давомида намунали фаолияти ҳамда академик лицей ютуқларида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган 10 нафар ўқитувчиларга ректор ташаккурномаси ва хар бир ўқитувчига 1 млн сўмдан пул мукофотларини топширди. Тадбир давомида аъло ўқишлари, намунали хулқи ва жамоат ишларида фаол иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Диплом топшириш тантаналари кўтарингки руҳда ўтказилди.