Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейида Қашқадарё вилоят бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда мажбурий меҳнатга барҳам бериш юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбири ташкил қилинди. Академик лицей педагог-ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этган давра суҳбатида вилоят Бандлик бош бошқармаси меҳнат инспекцияси бошлиғи К.Қ. Қувватов, Қарши шаҳар Бандлик бўлими меҳнат инспектори Қ.И. Исмоилов, бош бошқарманинг меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Д. Равшановлар иштирок этиб, мавзу юзасидан мажбурий меҳнатни олдини олиш борасида республикамизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида тарқатма материаллар орқали тушунтириш бердилар.