Бугун 19-ноябрь куни ҚарМИИ академик лицейида Қарши МИИ ректори О.Ш.Бозоров, институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор  А Хайриддинов, институт касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ф.Тиловатов, академик лицей раҳбарияти ва педагог жамоаси, шунингдек, лицей битирувчи ўқувчи ёшлари билан маърифий-тақдирлов учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институт ректори О.Ш.Бозоров 2020-2021-ўқув йилида академик лицейни муваффақиятли тугатиб, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига давлат гранти асосида  1-курсга қабул қилинган бир гуруҳ талабалар ва уларнинг ота-оналарига институт ташаккурномаси, эсдалик совғалари ҳамда пул мукофотларини топширди. Шунингдек, академик лицейда 2020-2021 ўқув йили давомида самарали меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришган бир гуруҳ академик лицей педагоглари ҳам ректор ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.