Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейида Янги йил байрами муносабати билан декабр ойи якунлари учун тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбир давомида декабр ойида ўтказилган турли танловларда- иншолар танлови, деворий газеталар танлови, китобхонлик кечаларида, ижтимоий-сиёсий, ўқув-тарбиявий ҳамда маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этган ўқувчилар ва ўқитувчилар академик лицей раҳбариятининг мақтов ёрлиқлари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.