Ассалому алайкум азиз ўқувчилар, Янги Ўзбекистоннинг эртаси бўлган навқирон ёшлар. Сизларни бугунги байрам билан чин қалбдан табриклайман.  Касб тақазоси, сўнгги йилларда сиз ёшлар билан жуда кўп мулоқотда бўлаяпмиз, сизларнинг орзуларингиз, мақсадларингиз, режаларингиз қандайлигидан хабардормиз. Бизни қувонтиргани, аксар ёшларимиз ана шу мақсадлар йўлида собидқадамлар, бу йўлда учраган ҳар қандай тўсиқни енгиб ўтмоқдалар.  Илм-фан, спорт, санъат ва бошқа  соҳаларда ўз иқтидорини намоён этаётган ёшларимиз ҳамиша эътиборимизда ва биз улар билан фахрланамиз.  Унутманг, ўз меҳнатларингиз ҳисобига қураётган нурли келажак, фаровон ҳаёт Сизларники, Сиз азиз ўғил-қизларникидир. Яна бир бор байрамингиз – Ёшлар куни муборак бўлсин.