Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейининг педагог-ўқитувчилари ва ишчи ходимлари учун вилоятимизда жойлашган турли муқаддас зиёратгоҳларга саёҳат ташкил қилинди. Жумладан, Қарши туманидаги Абул Муин Насафий зиёратгоҳи, Касби туманидаги Шайх Султон Мир Хайдар ота зиёратгоҳи, Косон туманидаги Қусам ота ёдгорлик мажмуасида хамда Қарши шаҳрида жойлашган Абу Убайда ибн ал-Жарроҳ зиёратгоҳларида бўлдилар ва саёҳат давомида  вилоятимиздаги қадимий обидалари, тарихий музейлари ҳамда маҳаллий халқнинг урф-одатлари, халқ ижодиёти ҳамда ўзига хос миллий анъаналари билан яқиндан танишдилар.