Хабарингиз бор академик лицейнинг инглиз тили ўқитувчиси Зухра Сафарова Эрасмус + дастури бўйича Руминия давлатининг Питешти университетида қисқа муддатли стажировка ўтаяпти. Бугун ўқитувчимиз Питешти университетининг Ҳуқуқ факультети талабаларига мамлакатимиз тарихи, Ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий каби буюк мутафаккирларимизнинг хаёти ва ижоди, уларнинг дунё илм-фани ривожига қўшган улкан хиссаси тўғрисида, шунингдек Янги Ўзбекистоннинг ҳозирги иқтисодий салоҳияти, хорижий мамлакатлар билан ўзаро дўстона алоқалари тўғрисида семинар машғулотини ўтди.