Шу йилнинг 3-4 ноябр кунлари “Баркамол авлод” болалар мактабларида ташкил этилган ижодий тўгараклар бўйича уч босқичли “Ижодкор болалар” фестивалининг Республика босқичига Андижон вилояти мезбонлик қилди.
Мазкур фестивалнинг тантанали тақдирлаш маросими Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида бўлиб ўтди.
Унда сўз олганлар мана шундай кўрик-танлов ва фестиваллар ўқувчи-ёшларни иқтидорларини кашф этиш билан бир қаторда уларни янада ижодкорлик қобилиятларини оширишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.
Қувонарлиси шундаги мазкур республика босқичидаги фестивалда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейининг 1-босқич ўқувчиси Абдувалиев Акбарали робототехника йўналиши бўйича фаол иштирок этиб фахрли II ўринни эгаллади ҳамда диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.