LITSEY YUTUQLARI
Академик лицей 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Марказининг 2000 йил 17 июлдаги 139-сонли буйруғи асосида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошида ташкил этилган.
Шуни мамнуният билан айтмоқчиманки, илгари “Нуристон” номи билан аталувчи таълим муассасаси Президентимизнинг 2017 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муссасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги 2829-сонли ҳамда 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 3290-сонли Қарори билан узил-кесил Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти тасарруфига ўтказилди. Бу билан биз бир поғона ўсдик, десак сира муболаға қилмаган бўламиз. Сабаби, эндиликда институт билан чамбарчас боғлиқмиз. Ўқитиш сифати, мазмуни ўзгарди. Ўқитувчиларнинг билими ва ўзлаштириши кучайди. Айтмоқчиманки, ўқувчиларимиз институт “ҳаво”сидан “нафас” ола бошлади. Президентимизнинг 2017-йил 14-мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муссасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги ҳамда 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4910-сон қарорлари асосида бизнинг фаолият йўналишимиз белгилаб берилди.
Академик лицейда тўртта йўналиш бўйича ихтисосликлар асосида ўқувчиларга дарслар олиб борилади. Бу йўналишлар:
– Аниқ фанлар (техника, иқтисодиёт ҳамда махсус ҳарбий гурух);
– Табиий фанлар (тиббиёт, кимё-технология);
– Ижтимоий-гуманитар фанлар (тарих, ҳуқуқшунослик, ўзбек тили ва адабиёти);
– Хорижий тиллар (инглиз, немис ва француз тиллари).
Академик лицейда йўналишлар бўйича учта кафедра мавжуд, булар:
– Аниқ ва табиий фанлар кафедраси;
– Хорижий тиллар кафедраси;
– Ижтимоий фанлар кафедраси;
–Ахборот технологиялари маркази фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг мақсад ва вазифалар лицейда назарий ва амалий машғулотларни илмий ва услубий жиҳатдан юқори савияда ўтилишини ташкил этишдир.
Ўқувчиларга “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси, математика фани ўқитувчиси М. Бозорова, “Шуҳрат” медали соҳибалари, рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ҳ. Убайдуллаева ҳамда математика фани ўқитувчиси М. Очилова, ҳамда “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими аълочи”лари -информатика фани ўқитувчиси Р. Ҳамитова, инглиз тили ўқитувчиси Ш. Бозорова ва бошқа 50 нафардан ортиқ малакали мутахассислар ўқув машғулотларини олиб борадилар.
Ўқувчилар фаоллигини янада ошириш мақсадида мазкур соҳада лицейнинг маънавият ва маърифат марказида жамоат ишлари қуйидаги бўлимлар орқали амалга оширилади:
– Иқтидорли ёшлар маркази;
– Хотин-қизлар кенгаши;
– “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти
– Касаба уюшма ташкилоти;
– Фан ва спорт тўгараклари;
– Ахборот – ресурс маркази.
– “Заковат” интеллектуал клуби
– “Шунқорлар” ҳарбий ватанпарварлик спорт клуби
Академик лицейда қўшни вилоятлар ва туманлардан келиб таҳсил олаётган ўқувчилар учун мўлжалланган 350 ўринли Ўқувчи-ёшлар уйи мавжуд. Ўқувчи-ёшлар уйида ҳамма шароитлар яратилган. Ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун 2та замонавий спорт заллари, 150 ўринли ошхона, ахборот-ресурс маркази ва дам олиш хоналари мавжуд.
Академик лицей ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастурлар асосида 6 та йўналиш (Лаборант (йўналишлар бўйича) физика, лаборант (йўналишлар бўйича) биология, лаборант (йўналишлар бўйича) кимё, иш юритувчи мутахассисликлари бўйича 80 соатга мўлжалланган касбга йўналтирилган ўқув амалиётлари ўтказилиб, мувофаққиятли ўзлаштирган ўқувчиларга давлат намунасидаги касбга йўналтирилган сертификатлар берилмоқда.
Академик лицейда ҳар ойда ўқувчилар билим даражаси оралиқ ва якуний назоратлар, ички тест синовлари орқали мониторинг қилиб борилади. Ўқувчилар билими ота-оналар билан ҳамкорликда ўрганилади. Билими паст ўқувчилар учун қўшимча дарслар ташкил этилган. Дарсдан сўнг ўқувчилар ўзларининг қизиқишларига кўра, фан ва спорт тўгаракларига жалб этилади. Манзура Очилова ташкил этган “Қизиқарли математика”, Нурали Аралов бошқараётган “Қизиқарли физика” ҳамда Мелиқулова Маҳбуба ташкил этган “Компьютер билимдонлари” тўгараги ҳам ўқувчиларда катта қизиқиш ўйғотмоқда. Ҳозирги кунда академик лицейимизда 23 та фан тўгараги ва 5 та спорт тўгараги фаолият юритмоқда.
Яна бир мисол: 12 нафар хорижий тиллардан сабоқ берувчи ўқитувчиларнинг 9 нафари давлат тест маркази томонидан ўтказилган имтиҳонда муваффақиятли ўтиб, 15% ли устама олишга муваффақ бўлишган.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейи
хорижий тиллардан дарс ўтадиган ўқитувчиларининг тил билиш
компетенцияси тўғрисида
МАЪЛУМОТ
№ | Ўқитувчининг исми шарифи | Фани | Тил билиш даражаси |
1 | Хоналиева Наргиза | Инглиз тили | CEFR TOEFL C1 |
2 | Хўжақулов Суннат | Инглиз тили | CEFR C1 |
3 | Амиров Камол | Инглиз тили | CEFR C1 |
4 | Убайдуллаева Орзигул | Инглиз тили | CEFR C1 |
5 | Сафарова Зухра | Инглиз тили | CEFR C1 |
6 | Ярманов Фахриддин | Француз тили | CEFR, DELF DALF С1 |
7 | Атамуродова Дилфуза | Немис тили | CEFR, Гёте сертификат С1 |
8 | Назарова Шохида | Немис тили | CEFR, Гёте сертификат B2 |
9 | Ҳасанов Рамиш | Немис тили | CEFR, Гёте сертификат B2 |
10 | Қудратов Акмал | Академик лицей ижрочи директори | Гёте сертификат B2 |
Академик лицейда чет тили фани ўқитувчилари томонидан 4 та халқаро журналларда, 7 та маҳаллий журналларда илмий мақолалар чоп қилган. Шунингдек ўқитувчилар томонидан ўқув-услубий мажмуалар яратилган.
Академик лицейнинг француз тили ўқитувчиси Фахриддин Ярманов 2019 йил 3-8 ноябрь кунлари Франция элчихонаси томонидан Тошкент шаҳрида Парижнинг Сорбонна университети профессорлари томонидан Француз Альянсида ташкил қилинган интенсив қисқа муддатли курсда қатнашиб, француз тилидан халқаро тил билиш компетенцияси ҳисобланган DELF-DALF дастури бўйича А1,А2,B1,B2 даражадаги имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш ҳуқуқини берадиган сертификат билан тақдирланди.
Қарши МИИ ва академик лицей ўртасида қуйидаги кафедралар хамкорлиги йўлга қўйилган:
– Умумий физика кафедраси;
– Олий математика кафедраси;
– Ўзбекистон тарихи кафедраси;
– Хорижий тиллар кафедраси;
– Умумий кимё кафедраси;
-Ижтимоий фанлар кафедраси;
-Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси
Шунингдек, институт кафедраларининг қуйидаги ўқитувчилари академик лицей ўқувчиларига соатбай асосда таълим беришади:
№ № | Фамилия ва исми | Фани |
11 | Қоржобов Мустафо | Физика |
2 2 | Холбеков Шоҳсувор | Математика |
93 | Тўраев Сирожиддин | Физика |
44 | Қаршиев Бекзод | Математика |
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти томонидан академик лицей моддий техник базасини бойитиш мақсадида 2016-2017 ўқув йилида нархи 49 000 000 сўмлик бир комплект 14 дона компьютер жамланмаси олиб берилди. Шу ўқув йилида академик лицей кутубхонаси учун нархи 1 700 000 сўмлик бадиий-сиёсий ва ўқув-услубий адабиётлар харид қилиб берилди. 2018-2019 ўқув йилида эса академик лицей Ўқувчилар турар жойининг канализация тармоғини жорий таъмирлаш учун 435 000 000 сўмлик маблағ йўналтирилди. 2020-2021 ўқув йилида умумий нархи 27 000 000 сўмлик 5 дона видеопроектор ҳамда умумий нархи 81 600 00 сўмлик 12 дона компьютерлардан иборат 1 комплект лингафон синф жихозлаб берилди.
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт академик лицейи 2013 йил 1 февраль куни Германия Федератив Республикасининг Гёте институти билан Fit ташаббуси доирасида ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзолади. Шартномада ҳар йили академик лицейнинг немис тили ўқитувчилари Германиянинг Гёте институти Тошкент филиалида ҳамда Германия Федератив Республикасида ташкил этиладиган семинар-тренинглар, малака ошириш курсларида иштирок этишлари, академик лицей ўқувчилари орасидан немис тилини яхши ўрганган ўқувчиларга Fit 1 ва Fit 2 имтиҳонлари ўтказилиб, энг юқори балл олган ўқувчиларни Германиянинг кўзга кўринган шаҳарларида ташкил этилган ёзги тил ўрганиш лагерларига юбориш, PASCH – Мактаб келажак ҳамкорлари ташаббуси доирасида ташкил этиладиган турли мусобақаларда улар иштирокини таъминлаш кўзда тутилган. Бу ҳамкорлик натижасида 2017 йил академик лицейнинг немис тили фани ўқитувчиси Атамуродова Дилфуза ҳамда информатика фани ўқитувчиси Б.Имомов Германиянинг Мюнхен шаҳрида, 2018-йил немис тили фани ўқитувчиси Р.Ҳасанов шаҳрида, академик лицей директори А.Қудратов 2016 йилда Германиянинг Бонн шаҳрида, 2019 йилда эса Кёльн шаҳрида, немис тили ўқитувчиси Ш.Назарова Берлин шаҳрида ташкил этилган малака ошириш курсида бўлиб қайтди. 2018 йил академик лицейнинг 4 нафар ўқувчилари: Эрдонова Юлдуз, Сиддиқов Жамшид, Чориева Барно ва Хушвақтова Олтиной Fit 1 ва Fit 2 имтиҳонларини муваффақиятли топшириб, Гёте институти стипендиясини қўлга киритиб, Германиянинг Берлин, Дюсселдорф ҳамда Франкфурт шаҳридаги ёзги тил курсларида иштирок этиб қайтди. 2019-йил 3 нафар ўқувчи: Турсунов Муҳриддин, Қурбонова Нигора, Хушвақтова Мохира мазкур Fit имтиҳонларини топшириб юқори натижани қўлга киритди ва Гёте институти стипендияси билан Германиянинг Фрайбург ва Ҳайлбронн шаҳрида ёзги лагерда бўлиб қайтдилар.
Шунингдек, 2020 йилда Германиянинг Тошкентдаги Гёте институти билан ҳамкорликда «SOLARMIR» ташкилоти томонидан кичик хажмли фотоэлектр станцияси ўрнатилди ва фойдаланишга топширилди. Ҳамкорлик алоқалари давом этмоқда.
Академик лицейнинг инглиз тили ўқитувчиси Хоналиева Наргиза вилоятдаги бир қатор турли ўқув муассасаларининг инглиз тили йўналишида таҳсил олаётган ўқувчилар ва уларнинг устозларига брифинг ўтказиб берди (иловада кўрсатилган). Лойиха 7 ой давом этди.
2018 йилнинг август ойида УзТЕА номли инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси ташкил этган тренер ва модераторлар тайёрлайдиган бир ҳафталик семинар-тренингда муваффақиятли иштирок этиб сертификат ва совғалар билан қайтди.
2019 йил УзТЕА номли инглиз тили ўқитувчилари уюшмаси томонидан ташкил этилган илмий амалий конференцияда фаол қатнашиб сертификат ва совғаларга эга бўлди. 2019 йил сентябр ойида АҚШ ҳукумати томонидан таъсис этилган алоҳида ўрнак кўрсатган ўқитувчилар учун Халқаро Фулбрайт дастурида грант соҳиби бўлди. Унга кўра, 2021 йил апрель ойида АҚШнинг Калифорния штати Университетида 6 ҳафталик ривожлантириш дастурида қатнашиб келади.
2019- 2020/2020-2021 ўқув йилида IELTS, ДТМ ва Гёте сертификатини қўлга киритган академик лицей ўқувчилари РЎЙХАТИ
№ | Ўқувчининг ФИШ | Гуруҳи | IELTSдан тўплаган бали, ДТМ ва Гёте сертификатида тил билиш даражаси |
1 | Абдухалилов Жасурбек | 209-гурух/2019-2020 | IELTS 6.0 |
2 | Ачилов Мурод | 201-гурух/2019-2020 | IELTS 6.5 |
3 | Боймирзаева Фаёза | 210-гурух/2019-2020 | IELTS 6.0 |
4 | Махматкобилов Асилбек | 208-гурух/2019-2020 | IELTS 6.5 |
5 | Рузимуродова Мохичехра | 211-гурух/2019-2020 | IELTS 6.0 |
6 | Саъдуллаева Зухра | 210-гурух/2019-2020 | IELTS 5.5 |
7 | Сафарова Мадина | 211-гурух/2019-2020 | ДТМ инглиз B2 |
8 | Хамраев Отабек | 211-гурух/2019-2020 | IELTS 5.5 |
9 | Элмуродова Нозима | 210-гурух/2019-2020 | IELTS 6.5 |
10 | Кодирова Ойша | 210-гурух/2019-2020 | IELTS 6.0 |
11 | Юсупова Эъзоза | 211-гурух/2019-2020 | IELTS 6.0 |
12 | Тожиева Мохинур | 211-гурух/2019-2020 | Гёте сертификат В2 |
13 | Турсунов Мухриддин | 202-гурух/2019-2020 | Гёте сертификат В2 |
14 | Содикова Дурдона | 209-гурух/2019-2020 | Гёте сертификат B2 |
15 | Суюнов Бекзод | 213-гурух/2019-2020 | Гёте сертификат B1 |
16 | Эркаева Паризода | 214-гурух/2020-2021 | Гёте сертификат B1 |
17 | Алимуродов Рамазон | 213-гурух/2020-2021 | IELTS 6.5 |
18 | Бурхонов Асрор | 210-гурух/2020-2021 | IELTS 7 |
19 | Мухамедкулов Султан | 201-гурух/2020-2021 | IELTS 7 |
2020-2021 ўқув йилида академик лицейда жами 27 та гуруҳда 683 нафар ўқувчилар таълим олишади. Дарс машғулотлари анаънавий ва масофавий тарзда ўтказилмоқда. Ўқувчиларнинг дарс машғулотларига қатнашиши доимий равишда номма-ном давомати юритилиб келинмоқда. Ўқувчиларни анъанавий дарс машғулотларига қатнашиши ўртача 90-92% ни ташкил қилади. Дарс машғулотларига қатнаша олмаётган ўқувчиларни мониторинги доимий равишда олиб борилиб, телеграм мессенжери ва масофавий таълим http://litsey.qmii.uz/ платформасида онлайн дарс машғулотларига жалб қилинмоқда. Ўқувчиларнинг давоматини яхшилаш мақсадида доимий равишда ота-оналар билан ўқитувчилар ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.
МАЪНАВИЙ- МАЪРИФИЙ ИШЛАР
Академик лицейнинг 2020-2021 ўқув йилида ёшлар бўйича ҳамда маънавий-маърифий йўналишда амалга ошириладиган йиллик иш режаси академик лицейнинг 2020 йил 29 августдаги 1-сонли Кенгаши қарори билан тасдиқланган. 2020 йил 2 сентябрь куни “Сен қудрат манбаи саодат маскани жонажон Ўзбекистон!” шиори остида онлайн мустақиллик дарслари ташкил қилинди. Мустақиллик дарслари босқичлар кесимида ташкил қилиниб, академик лицейнинг тажрибали катта ҳаётий тажрибага эга педагог–ўқитувчилар дарсларни юқори савияда ташкил қилишди.
2020 йил 21 октябрь куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан академик лицейда “Ўзбек тили-миллат фахри” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида академик лицейнинг 205 гуруҳ ўқувчиси Убаев Ёрқиннинг шеърий китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.
2020 йил 27-октябрь куни 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчилар сафига қабул қилинган I-босқич ўқувчиларининг “27-октябрь ”Қарши шаҳри куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда I-босқич ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этиб, саралаш имтиҳонларидан энг юқори натижалар билан қабул қилинган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари академик лицей раҳбариятининг ташаккурномалари билан тақдирландилар. Шунингдек, карантин даври мобайнида онлайн дарсларда фаол иштирок этган II-босқич ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари ҳам тақдирландилар. Тадбир сўнгида ўқувчилар сафига қабул қилинган ўқувчиларга рамзий “Ўқувчилик гувоҳномаси” ҳамда рамзий “Рейтинг дафтарчаси” топширилди.
2020 йил 23 ноябрда Республика маънавият ва маърифат маркази Қарши шаҳари бўлинмаси билан ҳамкорликда академик лицейда “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Республика маънавият ва маърифат маркази Қарши шаҳар бўлинмаси раҳбари Ш. Ҳайдарова иштирок этди.
2020 йил 27-28 ноябрь кунлари академик лицейи ўқувчилари вилоятимиздаги Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов номидаги драма театрига ташриф буйиришда ҳамда “Хазина” номли спектакль намойиш этилди.
2020 йил 1 декабрь куни “Бутун Жаҳон ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан академик лицейда “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида деворий газеталар танлови ҳамда давра суҳбати ташкил этилди.
2020 йил 4 декабр куни 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати Конституция хафталиги доирасида ўқитувчи ва мураббийлар ўртасида мини футбол тури бўйича Директор кубоги мусобақаси, ҳуқуқ фани ўқитувчиси Ёриқулов Насибуллонинг “Конституция-ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати” мавзусида намунали дарс ташкил эртилди ҳамда Қашқадарё ТВ дан намойиш этилди. Шунингдек, Қашқадарё вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда “Конституция–фаровон ҳаётимиз пойдеворидир” мавзусида маънавий-ҳуқуқий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Қашқадарё вилоят прокурорининг ўринбосари Убайдулла Бахтиёрович Саъдуллаев иштирок этди ҳамда ўқувчиларга маъруза қилди.
Академик лицей ютуқлари
2020 йил декабр ойида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ўтказилган “Бургутлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг шаҳар босқичида академик лицей жамоаси I-даражали диплом билан тақдирланди. 2020 йилда ”Ёш қутқарувчи“ кўнгиллилар клублари ўртасида ўтказилган “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичида академик лицей ўқувчиларидан таркиб топган жамоа фахрли I ўринни қўлга киритди. 2020 йилда ташкил этилган “Энг намунали ёш қутқарувчи” танловининг Республика босқичида академик лицей жамоаси фахрли III-даражали диплом билан тақдирланди.
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси Маржона Жўрақулова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги Фармони билан таъсис эътилган “Mehr-saxovat” кўкрак нишони билан тақдирланган.
2018 йил 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокими ташаккурномаси билан тақдирланган.
2020 йил Украина давлатида ўтказилган “Глобаллашув шароитида фан ва таълимнинг тенденциялари ва истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясида “Спорт журналистикасида янги даврни бошлаш вақти келди” мавзусида илмий мақоласи билан иштирок этиб сертификат билан тақдирланган.
2020 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясининг долзарб муаммолари” мавзусидаги биринчи республика онлайн конференциясида фаол иштроки учун сертификат билан тақдирланган.
2020 йил 27-28 июль кунлари Ўзбекистон Миллий университети томонидан ўтказилган “Психология фани ва ёшларнинг ривожланиши” мавзусидаги халқаро онлайн конференциясида фаол сертификат билан тақдирланган.
2020 йил Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган
“Беш ташаббус-беш сардор” танловида ғолиб бўлгани учун диплом билан тақдирланган.
2020 йил Роттердам шаҳрида ўтказилган “Фан, тадқиқот, ривожланиш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясида “Ўзбекистонда ўғил болалар ва қи болаларнинг тенг ҳуқуқлари, шаҳсий даромадлари ва ташаббуслари” илмий мақоласи билан иштирок этиб сертификат билан тақдирланган.
2020 йил Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан академик лицейда аъло баҳоларга ўқиши, наъмунали ҳулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун ташаккурнома билан тақдирланган.
2020 йил Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган “Ватаннинг умидли зиёлиси-2020” коференциясида фаол иштироки учун “Энг яхши делигат” номинацияси билан тақдирланган.
2020 йил Берлин шаҳрида ўтказилган “Фан, тадқиқот, ривожланиш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конферинциясида “Ўзбекистонда қизларнинг ташаббуслари, шаҳсий даромад манбалари” мавзусида илмий мақоласи билан иштирок этиб сертификат билан тақдирланган.
2020 йил Истанбул шаҳрида ўтказилган “БМТ модели: келажак лидерлари” ҳалқаро конференциясида фаол иштирок этгани учун сертификат билан тақдирланган.
2020 йил Украина давлатининг “Архивариус” илмий журнали тахририяти томонидан ўтказилган конферицияда илмий мақоласи билан иштирок этиб, сертификат билан тақдирланган.
2020 йил Америка қўшма штатларида ўтказилган “Илмий, амалий конференция-2020″ илмий-амалий конференциясида илмий мақоласи билан иштирок этиб сертификат билан тақдирланган.
2020 йил Қозоғистон Республикасининг Павлодар шаҳрида ўтказилган “Инновацион ривожланиш: илмий ва таълим” мавзусидаги ҳалқаро
илмий-амалий конференциясида фаол иштирок этганлиги учун сертификат билан тақдирланган.
2020 йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари-Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда “Камалак” болалар ташкилотининг кафолат ёрлиғи билан тақдирланган.
- йил 7 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг VI Раёсати қарори билан 2020-2021 ўқув йили учун Республика “Иттифоқ” сардори этиб тайинланган.
2020-2021 ўқув йилида “Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг “Жамоатчилик фаолияти” йўналиши бўйича ўтказилган ўтказилган танловнинг Қарши шаҳар босқичида 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган.
Ички тест синовлари
Акадeмик лицейда ҳар ойнинг 15-санасида умумтаълим фанлардан ички тест синовлари ташкил қилиниб келинмоқда. Ички тест жараёни аудитория раҳбари ҳамда назоратчилар томонидан, шунингдек, бўлим бошлиқлари томонидан назорат қилинди. Ички тест синовлари натижаларига асосан тўртта йўналишдан энг юқори балл олган ўқувчилар моддий ва маънавий рағбатлантирилиб келинмоқда. Шунингдек, ички тест синовлари натижалари ҳар икки ойда ташкил этилган ота-оналар йиғилишларида таҳлил қилиниб борилади. Шунингдек, ички тест синовларидан юқори балл олган ҳар ойда яна 15-20 нафардан ўқувчиларнинг ота-оналарига академик лицей раҳбариятининг ташаккурномалари катта сафланишларда бериб борилади.
Ахборот-кутубхонаси фаолияти
Академик лицей ахборот-кутубхонаси 18332та китоб фондига эга бўлиб, 683 нафар ўқувчи, 86 нафар ўқитувчи ва ишчи хизматчиларга хизмат кўрсатиб, ундан 29 нафари маҳалла ёшларидир. АРМ га академик лицейнинг барча педагог ўқитувчи ва ўқувчилари аъзо қилинган. АРМда 40 ўринли ўқув зали мавжуд бўлиб, китобхонлар билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. АРМда китобхонларнинг ҳар кунлик мониторинг қилиб борилиб, қатнов 130 та, китоб берилиши 330 тани ташкил қилди. АРМнинг йиллик қатнови 84000 та, китоб айланиши 252000 тани ташкил қилди.
Иқтидорли ўқувчилар маркази
2020-2021 ўқув йили Фан олимпиадаларининг Қарши шаҳар босиқчида 11 та фан бўйича академик лицейнинг энг иқтидорли I-II курс ўқувчилари қатнашдилар. Умумтаълим фан олимпиадасининг шаҳар босқичида 48 нафар ўқувчи яъни I курсдан 24 нафар ва II курсдан 24 нафар ўқувчи қатнашди. Қарши шаҳар босқичининг натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан таҳлил қилинганда умумжамоа ҳисобида жами 14 та совринли ўринларни эгаллаган академик лицей жамоаси фахрли 1-ўринга муносиб деб топилди. Фан олимпиадаларининг вилоят босқичида жами 32 нафар ўқувчи иштирок этади.
Фан ва спорт тўгараклари
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейда 2020-2021-ўқув йилига мўлжалланган иккинчи дарс жадвали асосида фан ва спорт тўгарак машғулотлар жадвали ишлаб чиқилиб, ҚарМИИ ректори билан келишилган ҳолда академик лицей директори томонидан тасдиқланди. Академик лицейда 23 та умумтаълим фанлари ҳамда 5 та спорт соҳасига оид тўгараклар ташкил қилинди.
Хотин-қизлар қўмитаси фаолияти
2020-2021 ўқув йилида академик лицейда 265 нафар қизлар тахсил олмоқда. 2020 йил 20 октябрида лицей хотин қизларининг умумий йиғилиши ўтказилиб, лицей қизларидан орасидан “Қизлар сардорлари” танланиб олинди. 2019-2002 қв 2020-2021 ўқув йиллари давомида Қарши шаҳар ИИБ, Ёшлар иттифоқи, Оила маркази, 6-оилавий поликлиника билан ҳамкорликда “Соғлом миллат-соғлом жамият”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз” мавзусида ва бошқа мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди.
Ота-оналар кенгаши
Академик лицейнинг барча гуруҳларида ота-оналар қўмиталари раиси ва 2 нафар аъзоси сайланган бўлиб, лицей бўйича жами 27 та гуруҳда 81 нафар гуруҳ ота-оналар қўмитаси раислари ва аъзолари фаолият юритиб келмоқдалар.
2020 йил ноябр ва декабр ойлари давомида академик лицейнинг барча 1 ва 2 босқич ўқувчиларининг ота-оналар йиғилишлари ташкил қилинди. Ушбу йиғилишларда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти профессор-ўқитувчилар ҳам жалб қилинди. Масалан: Ижтимоий фанлар кафедраси мудири А.Алланазаров, Инновацион иқтисодиёт кафедраси мудири С.Ҳакимова, шунингдек Технология факультетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари томонидан битирувчи гуруҳ ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарига институтда яратилган шароитлар хақида маъруза қилиб, тегишли тавсиялар бердилар ҳамда касбга йўналтириш ишларини олиб бордилар
Академик лицейни 2019-2020 ўқув йили жами 266 нафар битирувчидан 191 нафари ёки 71.5% олий таълим муассасаларига шундан 44 нафари ёки 16% Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтига ўқишга қабул қилинган.Ўтган 2018-2019 ўқув йилида академик лицейни 682 нафар ўқувчи тамомлаган эди. Уларнинг 394 нафари ёки 58%и ташкил қилган эди.
2020-2021 ўқув йили учун қабул жараёни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2018 йил 23 мартаги 212- қарори қарори қабул қилинган. Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори талабларидан келиб чиқиб, академик лицейда 2020-2021 ўқув йили учун ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини қамраб олиш ва уларни қабул қилиш учун ўқув йилининг бошланиши билан касбга йўналтирувчи ишчи гуруҳлар ҳамда академик лицей директорининг 2020 йил 11 июндаги № 27 – К-сонли “2020-2021 ўқув йили учун қабул Маслаҳат кенгаши аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан қабул жараёнини ташкил этилди. Вазирлар Маҳкамасининг 212-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларининг хужжатлари Низомда белгиланган онлайн тартибда 20 июндан 30 июнга қадар қабул қилинди.
2020 йилнинг 20 июнидан 30 июнига қадар жами 506 нафар 9-синф битирувчиларидан хужжатлар йиғма жилдлари қабул қилинди, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган 2018 йил 18 июль 3040-сонли Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълим вазирлигининг “Академик лицейиларида саралаш имтиҳонларини ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларини эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан саралаш имтихонлари ўтказилди. Саралаш имтихонидан муваффақиятли ўтган 338 нафар ўқувчилар академик лицейнинг 1-босқич ўқувчилари сафига ўқишга қабул қилинди.